Жорий йил ўтган даврида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 5 млн 229 минг АҚШ доллари қийматидаги болалар ўйинчоқлари экспорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўп демакдир.
Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилда ўйинчоқларнинг Озарбайжонга экспорти 9 баробарга, Тожикистонга экспорти 1,8 баробарга, Қозоғистонга экспорти 1,7 баробарга ошган.
Шунингдек, ушбу йилда илк бора Афғонистон, Молдова ва Исроилга ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқлари экспорти расмийлаштирилди.
Ўзбекистондан болалар ўйинчоқлари экспорт қилинган давлатлар сони 12тани ташкил қилиб, улар қаторида АҚШ, Франция, Россия, Беларусь, Грузия ва Қирғизистон каби давлатлар ҳам бор.