• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Мир 30 сентября 2025

Нетаняху Доҳага зарба бергани учун Қатардан узр сўради

Нетаняху АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда Қатар амири билан суҳбатлашди.

1818
0
Reuters

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Доҳада ҲАМАС етакчиларига қарши операция ўтказгани учун Қатар амиридан узр сўради ва бундай зарбалар бошқа такрорланмаслигига ишонтирди. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти Reuters агентлиги, Американинг Axios нашри, Исроилнинг ynet янгиликлар портали ва Исроилнинг N12 телеканали томонидан илгари эълон қилинган маълумотларни тасдиқлаган ҳолда маълум қилди.

Нетаняху Оқ уйга ташрифи чоғида Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга қўнғироқ қилиб, шу йилнинг 9 сентябрь куни Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) томонидан Доҳада Фаластиннинг ҲАМАС террорчилик гуруҳига ҳаво ҳужуми уюштиргани учун ундан узр сўради. У Қатар суверенитети бузилгани ва зарба оқибатида Қатар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлганидан афсусда эканини билдирди.

Нетаняху АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда Қатар амири билан суҳбатлашди, шундан сўнг учрашув давом этди. Вашингтон баёнотида қайд этилишича, Нетаняху Исроил келажакда бундай ҳужумларни амалга оширмаслигига ишонтирган.

1818
0

Комментарии