• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 27 октября 2025

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринга кўтарилиб олди

Шомуродов тўпурарлар пойгасида аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди билан тенглашиб олди.

1309
0
İstanbul Başakşehir

Кеча, 26 октябрь куни Туркия Суперлигаси 10-тур доирасида "Антальяспор" ва "Истанбул Башакшехир" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. "Истанбул Башакшехир" жамоаси сафида ҳаракат қилган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов рақиблар дарвозасига 2 та тўп киритиб дубль қайд этди. Ушбу учрашувда Шомуродов жамоаси меҳмонда рақибларини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Элдор Шомуродов "Антальяспор"га қарши ўйинда киритган 2 та голидан кейин тўпурарлар пойгасида аргентиналик ҳужумчи Мауро Иакрдини ортда қолдириб иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Туркия чемпионатида Шомуродов 10 та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол қилди.

Айни дамда тўпурарлар пойгасида "Трабзонспор" клуби футболчиси Онуачу карвонбошилик қилмоқда, ундан кейин Элдор Шомуродов ва Мауро Икарди бормоқда. Икарди ва Шомуродовнинг ҳисобида 6 тадан гол мавжуд.

1309
0

Комментарии