• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 ноября 2025

Расман: ўзбекистонликларга қўшимча иш учун икки бараваргача ҳақ тўланади

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига белгиланган иш вақтидан ташқари ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган тузатишлар қабул қилинди.

1245
0
UzNews.uz

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан қонун ҳужжатларига Миграция агентлигининг ваколатларини аниқлаштириш, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенгайтириш, шунингдек иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, хусусий бандлик агентликларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

— иш қидираётган шахсларни касб-ҳунар ва чет тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш, шунингдек ушбу жараёнга чет эллик иш берувчиларни жалб этиш;

— захира қилинадиган маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинадиган фоиз даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.

Шунингдек, иш вақтидан ташқари ишнинг 1 кундаги биринчи 2 соати учун камида 1,5 ҳисса миқдорида, 2 соатдан ортиқ қисми учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди.

1245
0

Комментарии