• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 27 ноября 2025

Президент Жавоҳир Синдаровга 3 хонали уй ва давлат унвонини берди

Синдаровнинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.

1217
0
t.me/uzchesss

Ўзбекистонда шахмат спортини янада ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва жаҳон миқёсида эришган натижалари учун шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, жаҳон кубоги соҳиби Жавоҳир Синдаровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони берилди. Тегишли фармон давлат раҳбари томонидан имзоланди.

Бундан ташқари, шахматчи президент совғаси - уч хонали квартира билан тақдирланади. Спортчининг мураббийларига пул мукофоти берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган энг йирик шахмат нокаут турнири финалида Жавоҳир Синдаров хитойлик гроссмейстер Вей И устидан ғалаба қозониб, 2025 йилги Жаҳон кубоги соҳибига айланди.

1217
0

Комментарии