• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 сентября 2020

Энди Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар 1 йилга қамалиши ёки 88 млн сўм жарима тўлаши мумкин

Ўзбекистон фуқароларининг тақдим қилган COVID-19’га қарши сохта маълумотномалари жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

2414
0
Х. Пайдоев / Народное слово

Жорий йилнинг 24 сентябридан Корея Республикаси Ўзбекистондан келадиган фуқаролар учун карантин чораларини кучайтирди, дея хабар бермоқда Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси.  

Хориждан коронавирусга чалинганлар киришининг олдини олиш мақсадида ўзбекистонликлардан COVID-19’га қарши ПЗР-тести манфий натижаси маълумотномасининг консул томонидан тасдиқланиши талаб қилинади.

Бунга Жанубий Кореяга киришда ижобий натижали ПЗР-тести аниқлангани, шунингдек, маълумотномаларнинг қалбаки эканлиги аниқланган ҳолатлар сабаб бўлган.

Қалбаки ёки сохталаштириш ҳолатлари аниқланган тақдирда ўзбекистон фуқароси жиноий жавобгарликка тортилиши (1 йилгача қамоқ жазоси ёки 10 миллион вон, тақрибан, 87,8 миллион сўм) ёки депортация (мамлакатга киришга тақиқ) қилиниши мумкин.

ПЗР-тести топшириш учун қуйида кўрсатилган лабораторияларга мурожаат қилиш мумкин.

Элчихона 24 сентябрда Swiss Lab клиникаси рўйхатдан чиқариб ташланганини маълум қилди.

2414
0