• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 ноября 2025

Ўзбекистон элчиси Австралия генерал-губернаторига ишонч ёрлиқларини топширди

Алишер Қаюмов ва Саманта Мостин икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, инновациялар ва инвестициялар соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

774
0
dunyo.info

Кеча, 27 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Алишер Қаюмов Австралия генерал-губернатори Саманта Мостинга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Dunyo" АА.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида сўнгги йилларда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-маърифий ва бошқа соҳаларда изчил ривожланиб бораётган Ўзбекистон-Австралия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Австралия ва Ўзбекистон иқтисодиётларининг ўхшашлиги, жумладан, пахта ва тоғ-кон саноатининг муҳим ўрни қайд этилиб, бу инновациялар ва инвестициялар соҳасида ўзаро ҳамкорлик учун кенг истиқболлар очиши таъкидланди.

Австралия генерал-губернатори икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Қаюмов Сингапурга 2024 йил март ойи ўрталарида келган эди. У Ўзбекистоннинг Сингапурдаги (2018-2024) ва Австралиядаги (2022-2024) ўриндошлик асосида элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Қаҳрамон Шокиров ўрнини эгаллади. Ўтган йилнинг апрель ойида Алишер Қаюмов Сингапур президенти Тарман Шанмугаратнамга ишонч ёрлиқларини топширди.

774
0

Комментарии