• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 декабря 2025

Тошкентда узоқ танафусдан сўнг метронинг тўртта станциясида иккала вестибюль очилади

"Ўзбекистон”, “Машинасозлар”, “Ғафур Ғулом” ва “Миллий боғ” метро бекатларининг бир томон кириш (вестибюль) қисмларида техник янгилаш ишлари амалга оширилди.

624
0
“Toshkent metropoliteni” DUK

Тошкент метрополитени хабарига кўра, йўловчи оқимининг ортиб бораётгани ҳамда шаҳар аҳолисининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, аввал йўловчи оқими камлиги сабабли узоқ йиллар давомида ёпиқ бўлиб келган “Ўзбекистон”, “Машинасозлар”, “Ғафур Ғулом” ва “Миллий боғ” метро бекатларининг бир томон кириш (вестибюл) қисмларида техник янгилаш ишлари амалга оширилди.

Ҳозирда ушбу вестибюлларда барча техник жараёнлар якунланиб, бекатлар замонавий техник жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

Шу муносабат билан, 2025 йил 11 декабрдан бошлаб мазкур вестибюллар йўловчилар учун қайта очилади.

624
0

Комментарии