• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 9 января 13:50

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиш мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

688
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши давом этади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.

Шу кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилади. Бугун ҳудуднинг катта қисмида кундузи ҳаво +8...+11 даража илиққача, шанба ва якшанба кунлари эса +12...+15 даража илиққача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳарорат кўтарила бошлайди, якшанба кунига келиб ҳарорат 0...+3 даража илиққача кўтарилади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат бугун кундузи +9...+11 даража илиқ бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ҳарорат аста-секин кечалари +1...+3 даража илиққача, кундуз кунлари +13...+15 даража илиққача кўтарилади.

688
0

Комментарии