• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 19 января 12:46

Ушбу ҳафтада қор аралаш ёмғир ёғиши ва кечалари -7 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

708
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Бугун фақат Навоий вилоятида ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида бироз қор ёғади. Эртага 20 январь куни фақат республиканинг жанубий-ғарбий ҳудудлари бўйича кечқурун ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

21-23 январь кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати кечалари -3...+2 даража бўлади, кундуз кунлари +3...+8 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат аста-секин кечалари -2...-7 даража совуққача, кундуз кунлари -2...+3 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ушуб ҳафта давомида ҳарорат асосан кечалари -8...-13 даража, кундуз кунлари 0...-5 даража, 23 январга келиб, +3 даража бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

21-22 январда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, қор кўчиши хавфи бор. 

Тошкентда 19-21 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари -2...+1 даража, бугун ва эртага кундуз кунлари +3...+6 даража, 21 январь-чоршанба куни +7...+9 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

22-23 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 22 январда кечаси ва кундузи 0...+2 даража, 23 январда кечаси -3...-6 даража, кундузи 0 даража атрофида бўлади.

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

708
0

Комментарии