• 12 196 сум
    3.94
  • 14 141 сум
    144.78
  • 152 сум
    8.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 196 сум
    3.94
  • 14 141 сум
    144.78
  • 152 сум
    8.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 января 19:42

Навоий вилоятида яна автобус ағдарилиб кетди: жабрланганлар бор

ЙТҲ йўлнинг Томди туманидан ўтган қисмида содир бўлган, у ерда январь ойи бошида худди шундай ЙТҲда икки йўловчи ҳалок бўлган эди.

324
0
UzNews.uz

Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 17 январь куни соат 07:00 атрофида А-379 "Навоий - Учқудуқ" халқаро автомобиль йўлининг Томди тумани "Томдибулоқ" маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.

Навоий - Зарафшон йўналишида ҳаракатланган ZHONG TONG BUS русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ағдарилиб кетган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида икки нафар жабрланувчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи бошида ушбу автомобиль йўлида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган ва икки киши ҳалок бўлганди. Тўққиз нафар йўловчи жароҳат олган.

324
0

Комментарии