• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 20 января 11:12

Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро футбол федерацияси рейтингида пастлади

ФИФАнинг янгиланган рейтингида Ўзбекистон 2 поғона пастлади.

807
0
UzNews.uz

ФИФАнинг 19 январь куни янгиланган рейтингига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1462,03 балл билан икки поғона пастлади.

Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Коста-Рика (51) ва Перу (53) ўртасида 52-ўринни эгаллаб турибди.

Осиё футбол конфедерацияси рейтингида миллий терма жамоа 5-ўринни эгаллади. Рейтингда Япония, Эрон, Жанубий Корея ва Австралия миллий терма жамоалари юқори ўринларни эгаллаган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Тожикистон (100), Қирғизистон (103), Қозоғистон (114) ва Туркманистон (137) бормоқда.

Жаҳон рейтингида Испания, Аргентина ва Франция терма жамоалари етакчилик қилмоқда.

807
0

Комментарии