• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 20 января 11:47

"Ўзбекнефтгаз" метан заправкалар фаолиятига чекловлар фонида биржа бензин ҳажмини оширмоқда

Энергетика вазирлиги мамлакатда биржа савдоларига қўйиладиган автобензин ҳажмини кунига 5000 тоннагача оширишга тайёрлигини маълум қилди.

496
0
UzNews.uz

Аввалроқ, Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти яна вақтинча чеклангани ҳақида ёзган эдик.

Шу муносабат билан Энергетика вазирлиги талаб ошган тақдирда "Ўзбекнефтгаз" АЖ биржа савдоларига қўйиладиган бензин ҳажмини оширишини маълум қилди.

Хусусан, бугунги кунда биржага қўйилаётган 3700 тонна бензиннинг кунлик ҳажми талаб ва таклифдан келиб чиқиб, 5000 тоннагача оширилиши мумкин.

Маълум қилинишича, бунинг учун барча ҳудудларда зарур захиралар яратилган.

"Истеъмолчиларнинг бензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олиниб, барча зарур чоралар кўрилди," - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, компания хусусий ёқилғи қуйиш шохобчалари эгаларидан нархларни сунъий равишда оширишга йўл қўймасликни сўраган.

496
0

Комментарии