• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 22 января 20:44

Дунёдаги энг йирик BlackRock инвестиция компанияси Ўзбекистон корхоналарига сармоя киритмоқчи

Тегишли ташаббуслар Шавкат Мирзиёев ва BlackRock компанияси катта бошқарувчи директори ўртасидаги учрашувда билдирилди.

668
0
president.uz

Давос шаҳрига амалий ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев "BlackRock" компанияси директорлар кенгаши аъзоси ва катта бошқарувчи директори Адебаё Огунлеси билан учрашди.

Учрашувда ушбу етакчи компания билан инвеститсиявий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, "Blackrock" компаниясининг Ўзбекистондаги устувор лойиҳаларда иштирок этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистоннинг қатор корхоналари капиталига кириш, қўшма инвестициялар механизмларини шакллантириш, шунингдек, мамлакатнинг инвестиция муҳитини яхшилаш учун халқаро экспертизани жалб қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватладилар.

Эслатиб ўтамиз, BlackRock активларни бошқариш бўйича дунёдаги энг йирик инвестиция компанияси ҳисобланади. У акциялар, облигациялар, кўчмас мулк ва инфратузилмага сармоя киритиш орқали давлатлар, пенсия жамғармалари, банклар ва хусусий инвесторларнинг триллионлаб долларларини бошқаради. BlackRock, шунингдек, бутун дунё бўйлаб молия институтлари фойдаланадиган Aladdin таҳлилий платформаси билан машҳур.

668
0

Комментарии