• 12 037 сум
    43.68
  • 14 072 сум
    17.48
  • 160 сум
    1.1
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 037 сум
    43.68
  • 14 072 сум
    17.48
  • 160 сум
    1.1
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 26 января 11:17

Ўзбекистоннинг 6 та вилояти аҳолиси қор кўчкиси хавфидан огоҳлантирилди

Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Наманган ва Тошкент вилоятларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

294
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 2026 йил 27–30 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

— Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

— Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

— Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

— Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

— Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);

— Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

294
0

Комментарии