• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 февраля 15:26

Шавкат Мирзиёевга "Нишони Покистон" ордени топширилди — фото

Давлат раҳбарига Покистоннинг олий мукофотини президент Асиф Али Зардорий тантанали равишда топширди.

707
0
President.uz

"Айвони Садр" қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга "Нишони Покистон" орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини Шавкат Мирзиёевга тантанали равишда топширди.

Ушбу нуфузли мукофот кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларнинг муносиб эътирофи ҳамда Ўзбекистон халқига дўстона муносабат ва чуқур ҳурмат ифодаси экани қайд этилди.

Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклиги мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб боришига ишонч билдирилди.

Мазкур юксак мукофот турли йилларда Буюк Британия Қироличаси Елизавета II, АҚШ президенти Ричард Никсон, Жанубий Африка президенти Нелсон Мандела, Таиланд Қироли Пхумипон Адулядет, БАА президенти Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён, Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Сзинтао, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва бошқаларга берилган.

707
0

Комментарии