• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 21 сентября 2020

Юнусободдаги жанжал оқибатида икки нафар фуқаро қотиллик қурбони бўлди

Қотиллик тунги клубдан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашгани ортидан содир бўлган.

1370
0
UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда тарқалган қотилликка оид хабар юзасидан Бош прокуратура изоҳ берди. Маълум қилинишича, қотиллик Тошкент шаҳар Юнусобод туманида содир этилган.

Аниқланишича, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 06.00 ларда Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган тунги клубидан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида, фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча мартотаба тан-жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда, 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан С.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

С.Х. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1370
0