• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 21 сентября 2020

Туркий кенгаш Бош котиби ўринбосари сифатида ўзбекистонлик дипломат иш бошлайди

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби ўринбосари лавозимига номзодни тасдиқлаш жараёни якунланди.

1355
0
Дунё АА

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш) Бош котиби ўринбосари лавозимига ўзбекистонлик дипломат Мирвоҳид Азимов номзодини тасдиқлаш жараёни якунлангани ҳақидаги маълумот тақдим этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.

Мирвоҳид Азимов Тошкент шаҳрида туғилган, 40 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини 2003 йилда халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражаси билан тамомлаган, юридик фанлари номзоди.

У Ташқи ишлар вазирлигида 17 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Тўрт йил давомида Пекиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. 2012 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлигининг юридик бўлимини бошқариб келади.

Мирвоҳид Азимов Туркий кенгашдаги фаолиятини шу йил октябрь ойидан бошлаши кутилмоқда.

1355
0