• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 19 февраля 15:01

Хитойда пиротехника дўконидаги портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди — видео

Қурбонлар орасида дўкон эгаси ҳамда пиротехника харид қилиш учун келган мижозлар бўлган.

527
0
Видеодан кадр

Хитойнинг Сянъян шаҳрида (Хубэй вилояти) жойлашган пиротехника дўконида содир бўлган портлаш натижасида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синьхуа маҳаллий ҳокимият органларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин ва портлаш тахминан 50 квадрат метр ҳудудни қамраб олган. Ҳодиса жойида 12 нафар ҳалок бўлган шахснинг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар орасида дўкон эгаси ҳамда байрам муносабати билан мушакбозлик харид қилиш учун келган мижозлар бўлган.

Ёнғин бартараф этилган. Фавқулодда ҳолат сабаблари аниқланмоқда.

527
0

Комментарии