• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Туризм 2 марта 09:17

Умрага борган ўзбекистонликлар учун репатриация рейслари ташкил этилади

Яқин Шарқдаги вазият сабаб Умра зиёратини амалга ошириш вақтинчага тўхтатилди.

4122
0
uznews.uz

Uzbekistan Airways Матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон авиация расмийларининг кўрсатмасига биноан, мамлакатдаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришгача Ўзбекистон зиёратчиларини Умра дастури бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига олиб боришни тўхтатиб туриш вазифаси юклатилди. Бу чеклов, шу жумладан, Uzbekistan Airways’нинг Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларига ҳам тааллуқлидир. 

Авиакомпания томонидан 2026 йил 2 мартдан бошлаб, Умра дастури доирасида Uzbekistan Airways рейслари орқали Саудия Арабистони Подшоҳлигига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Жидда – Тошкент йўналишида репатриация рейслари ташкил этилади.

4122
0

Комментарии