• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 марта 22:14

Республика бўйлаб "метан заправкалар" фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилди

Чекловлар ҳаво ҳарорати ўзгариши фонида табиий газга бўлган талаб ошгани ва магистрал газ қувурларида босим пасайгани сабабли киритилган.

677
0
uznews.uz

Республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқимларининг кириб келиши муносабати билан табиий газга бўлган талаб ошди. Натижада магистрал газ қувурларида босим пасайиши кузатилмоқда.

Энергетика вазирлиги таъкидлашича, бундай ҳолатларда биринчи навбатда аҳолининг турар жойларини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз газ таъминоти билан таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

Шу муносабат билан 4 март куни соат 19:00 дан 5 март куни соат 10:00 гача метан газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча чекланади.

Бунда жамоат транспорти ва ижтимоий соҳа объектларига газ етказиб бериш чекловларсиз ва барқарор тарзда амалга оширилади.

677
0

Комментарии