• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 марта 19:08

Ўзгидромет 6 та вилоятда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

9-11 март кунлари қатор вилоятнинг тоғли жойларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

990
0
ФВВ

Ўзгидромет хабарига кўра, 2026 йил 9-11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида шу жумладан: 

— Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

— Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

— Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

— Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

— Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

— Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

— Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўралмоқда.

990
0

Комментарии