• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 марта 11:12

Қирғизистонга 2 миллиард сўмлик олтин олиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди

1,2 килограммдан ортиқ вазнга эга олтин қуймалар автомобил кузовида топилди, у билан ушланган шахс қўшни мамлакатга чиқиб кетмоқчи бўлган.

910
0
ДХХ

Товар-моддий бойликларнинг мамлакат ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилишига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Фарғона туманида яшовчи, 1996 й.т. шахс бошқарувидаги Damas Қирғиз Республикасига чиқиш мақсадида “Водил-авто” чегара божхона постига кириб келган вақтида текширувдан ўтказилди.

Натижада, автомашина кузов қисмининг ичига яширилган 4 дона ностандарт шаклдаги олтин қуймалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, уларнинг соф оғирлиги 1 кг 232 гр бўлиб, умумий баҳоси 2 млрд 182 млн 466 минг сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

910
0

Комментарии