• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 16 марта 11:28

Ҳафта давомида ҳарорат +20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

420
0
uznews.uz

16-18 март кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 17-18 мартда Сурхондарё вилоятида ва 18 мартда Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 

19 мартда республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ёғади.

20 мартда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу даврда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 15-20 даража илиқ, ёмғир пайтида 13-15 даража илиқ бўлади. Бундай ҳарорат фони март ойи ўртаси учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

16-17 март кунлари республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкентда 16-18 ва 20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 19 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ, 19 мартда 14-17 даража илиқ бўлади.

420
0

Комментарии