• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 сентября 2020

Сергелида халқаро университет қурилиши учун тамал тоши қўйилди

10 000 дан зиёд талабага мўлжалланган университет хорижнинг нуфузли  олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлайди. 

1234
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун Тошкентнинг Сергели туманида "Minerva World of Knowledge" халқаро университети қурилиши учун тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хиъмати маълум қилди.

Хабарда айтилишча, ушбу маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Minerva World of Knowledge" лойиҳа раҳбари Мурали Лал Жалан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов ва бошқа мутасаддилар иштирок эишган.

Тадбирда хорижий инвесторлар лойиҳа тақдимотини ҳам ўтказишди. 

Маълум қилинишича, бу ерда 10 000 дан зиёд талабага мўлжалланган, хорижнинг нуфузли  олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишловчи университет қурилади. 

Асосий бино 2021 йилнинг сентябрида қуриб битказилади ва кейин 5 йил давомида бошқа кампуслари, спорт мажмуаси, кутубхонаси ва талабалар турар-жойлари бунёд этилади.

1234
0