• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 марта 10:22

Самарқандда мактаб ўқувчиси Gentra'да 5 ёшли қизчани уриб, қочиб кетди

Вилоят ИИБ ҳодисага оид тафсилотларни маълум қилди.

720
0
Видеодан кадр

22 март куни тахминан соат 11:55 да Ургут туманининг «Чор чинор» маҳалласида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳайдовчи 5 ёшли қизчани уриб кетиб, уни хавфли ҳолатда қолдирган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетган.

Ургут тумани ИИБ ходимлари ҳуқуқбузар шахсни аниқлади. У маҳаллий мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, ҳужжатларсиз автомобил бошқарган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Иш материаллари судга юборилди. Автомобиль жарима майдонига жойлаштирилди.

Хабар қилинишича, жабрланган қизча шифохонага ётқизилган.

720
0

Комментарии