• 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал Вчера, 20:22

Сурхондарё чегарачилари афғон қозонларидан 190 кг.дан ортиқ гиёҳванд модда топишди

Афғонистондан Термизга кириб келган Hyundai юк машинасида 750 та қозон бўлиб, уларнинг 210 тасидан гашиш топилган.

71
0
Видеодан кадр

ДХХ Чегара қўшинлари ва божхона органлари ҳамкорлигида гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги гиёҳванд моддаларнинг мамлакатга ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди.

Хусусан, аввал назоратга олинган Денов туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Hyundai русумли юк автомобили Афғонистондан кириб келган "Термиз автойўл" халқаро ўтказиш пунктида чуқурлаштирилган текширув ўтказилди.

Натижада юк бўлинмасидаги 750 та афғон қозонидан 210 тасида умумий оғирлиги 190 кг 800 г бўлган гашиш яширилганлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, ушбу қозонлар ишлаб чиқарувчи томонидан Марказий Осиё давлатларидан бирида рўйхатдан ўтган компания номига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

71
0

Комментарии