• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 апреля 09:41

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи тайинланди.

621
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Муминов Обиджон Одилович Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

Обиджон Муминов 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2013 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024 йилда эса Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси Давлат бошқаруви олий мактабини (магистратура) тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда реновация лойиҳаларини умумлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

621
0

Комментарии