• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
14 сентября 2020

Коронавирусга чалиниш бўйича дунёда кунлик антирекорд янгиланди

Энг кўп ҳолатлар Ҳиндистон, АҚШ ва Бразилияда аниқланган.

1442
0
Kevin Frayer/Getty Images

Кеча, 13 сентябрь куни бутун дунёда COVID-19’га чалиниш ҳолатлари бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилди. Бир суткада 307 минг 930та янги беморлар рўйхатга олинган.

Дастлабки учликдан Ҳиндистон (94,3 минг), АҚШ (45,5 минг) ва Бразилия (43,7 минг) жой олган.

Бундан олдинги антирекорд 6 сентябрда қайд этилган бўлиб, ўшанда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 306 минг 857тани ташкил қилган.  

Worldometer статистикасига кўра, айни пайтда бутун дунёда коронавирус инфекциясидан зарарланган сони 29 млн 185 мингдан ошган. Бундан вафот этганлар сони 928 мингдан ошган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда 13 сентябрь куни 573 ҳолатда касаллик қайд этилди.

1442
0