• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 4 сентября 2020

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтадиган сана маълум қилинди

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 11 сентябрь куни видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

1177
0
UzNews.uz

Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини 2020 йил 11 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.  

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

–“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги;

– “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги;

– “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги;

– “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;

– “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

– “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

Шу билан бирга, молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилиши назарда тутилган.

1177
0