• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 31 августа 2020

Машинасига давлат рақамини яширадиган мослама ўрнатган ҳайдовчи маъмурий жазога тортилди

36 ёшли Саидбек А. қоидаларни бузгани учун автомобили жарима майдончасига олиб кетилган.

1525
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, ЙҲХБ ходимлари TikTok ижтимоий тармоғида фойдаланувчилардан бири автомобиль давлат рақамини яширувчи автоматлаштирилган пардачани “намойиш” қилганига эътибор беришган.  

Маълум бўлишича, ушбу Lacetti русумли автомобилнинг (давлат рақами 01 J 703 VA) турар жойи ва ҳайдовчиси – тошкентлик 36 ёшли Саидбек А. эканлиги аниқланган. Текширув давомида давлат рақамидаги пардачадан ташқари ёритувчи мосламалардан фойдаланиш қоидалари ҳам бузилганлиги қайд этилган. 

Икки нафар холислар иштирокида ўрнатилган мосламалар ечилиб, автомобиль жарима майдончасига жойланган, ҳайдовчига нисбатан эса маъмурий жарима белгиланган.

1525
0