• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 августа 2020

Самарқандда тўй ўтказган ошхона маъмуриятига нисбатан чора кўрилди

Шаҳардаги “Мароқанд” ошхонасида 40 нафардан ортиқ фуқаролар билан тўй маросими ўтказилган.

1398
0
Иллюстрация

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 29 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБга Самарқанд шаҳридаги “Мароқанд” ошхонасида 40 нафардан ортиқ фуқаролар билан тўй маросими ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.  

Хабарга асосан ҳудуд профилактика инспектори томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилганда, ҳақиқатдан ҳам ушбу ошхона маъмурияти Республика махсус комиссиясининг баёни талабларини бузганлиги аниқланган.

Ошхона маъмуриятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд вилояти Давлат санитария эпидемиология назорати марказига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бухорода 150 кишилик тўй ўтказгани учун фуқаро базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари яъни 4 миллион 460 минг сўм жарима тўлаган эди.

1398
0