• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
31 августа 2020

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 41,6 мингдан ошди

ССВ яна 120 дан ортиқ янги бемор рўйхатга олинганини маълум қилди

1247
0
Иллюстрация / Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 2020 йил 31 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41651 (+123) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида ҳамда 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 60 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 53 ёшли С.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 38819 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 2515 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 250 нафари оғир, 137 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1247
0