Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 19-мавзесида автотураргоҳ ўрнига қурилиши мўлжалланаётган қурилиш иншооти аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётгани ҳақидаги турли маълумотлар бўйича баёнот берди.
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати ва туман ҳокимлиги мутасаддилари ушбу масала юзасидан аҳоли билан мулоқот ўтказган.
Мулоқот натижасида аҳолининг эътирозлари эътиборга олиниб, қурилиш жараёнлари тўхтатилди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманининг 19-мавзесида маҳаллий аҳоли ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари акс этган можаро видеоси тарқалган эди.