ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабарига кўра, 25 август куни соат 14:32да Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган «Термиз-Тошкент» автомобиль йўлининг 965-километрида ЙТҲ содир бўлган.
37 ёшли Zhong Tong Bus ҳайдовчиси М.Р. 41 ёшли Х.А. бошқарувидаги Isuzu русумли юк машинасининг чап ён томонига урилган.
Оқибатда Isuzu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва ағдарилиб тушган.
Натижада 41 ёшли Х.А. ва йўловчи 17 ёшли А.Н.лар оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.