• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 25 августа 2020

Тошкент шаҳар ИИББнинг собиқ ходими уриб юборган 2 ёшли бола вафот этди. Жиноят иши қайта малакаланган

ЙТҲ оқибатида она ва унинг 2 ёшли боласи турли даражадаги бадан шикастлари билан шифохонага етказилган эди.

1050
0
Скриншот

Жорий йилнинг 24 август куни ЙҲХБ собиқ ходими маст ҳолатда Юнусобод туманида она-болани автомашинада уриб, ЙТҲ содир қилганлиги тўғрисида ахборот берилган эди.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳар икки пиёда турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, вояга етмаган пиёда 2 ёшли Т.Ч., шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 24 август куни Т.А., га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган эди. Вояга етмаган жабрланувчининг ўлими сабабли жиноят иши ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)га қайта малакаланган.

Ҳозирда ҳайдовчи Т.А., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

1050
0