• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 августа 2020

Йил бошидан буён қарийб 82 млрд сўмлик бюджет интизоми бузилгани маълум бўлди

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари оралиғида 47 нафар раҳбар ва бошқа манбасдор шахслар бюджет қонунчилигини бузган.

1104
0
t.me/andpress

2020 йилнинг 1-ярим йиллигида 81,7 млрд.сўм миқдорида бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади каби ҳолатлар аниқланган.

Бу ушбу давр мобайнида ўрганилган 2584 та молиявий назорат тадбирларида аниқланган.

Қайд этилишича, молиявий назорат тадбирларининг асосий қисми, яъни 2010 таси (79%) бюджет маблағларини мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган бўлиб, назорат тадбирларида 81,7 млрд. сўм миқдорида бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади каби ҳолатлар аниқланди. 

Назорат тадбирлари давомида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ноқонуний сарфланган маблағларнинг 57,4 млрд.сўми (70%) тегишли бюджетларга тикланиши таъминланди.

Бюджет қонунчилиги бузилган бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 47 нафар раҳбарлари ва бошқа манбасдор шахслари ўрнатилган тартибда 35 млн.сўм миқдорида жарима торитилган.

Шунингдек, 1246 та назорат тадбирларида аниқланган 79,4 млрд. сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

Маълумот учун, Молия вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида шу кунга қадар амалда бўлиб келаётган Давлат молиявий назоратига доир Қонунларни бирлаштирган ҳолда ягона “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

1104
0