• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 августа 2020

Бош вазир биринчи ўринбосари – Ачилбай Раматовнинг функционал вазифалари белгиланди

Бош вазир биринчи ўринбосари вазифасида 2016 йил декабрдан буён Ачилбай Раматов ишлаб келмоқда.

2027
0
championat.asia

Жорий йил 18 август куни Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Бош вазирнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Президентга, Олий Мажлис палаталарига ва Бош вазирга ҳисобот беради.

Шунингдек, бош вазирнинг биринчи ўринбосари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қурилиш, уй-жой коммунал хўжалик, йўл-транспорт инфратузилмаси, экология каби масалалар учун масъул этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда 2016 йил декабрдан буён Ачилбай Раматов ишлаб келмоқда.

2027
0