• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 августа 2020

Масжид ходимларига ҳам нақд пулда моддий кўмак тарқатилди

30 июлдаги президент фармони билан “Вақф” хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ўтказиб берилган эди.

1325
0
UzNews

Президент фармони билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ўтказиб берилганди.

Фармонга кўра, ушбу маблағлар жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиб келаётган диний соҳада хизмат қилаётган вакилларни моддий рағбатлантириш ҳамда жойларда хайру саховат, мурувват борасида амалга оширилаётган ишларни, жаҳолатга қарши маърифат руҳидаги кенг қамровли тадбирларни янги босқичга кўтариш мақсадларида сарфланиши айтилган эди. 

Шу муносабат билан жорий йил 1 августдан бошлаб имом-хатиблар, ноиб-имомлар ва масжид мутаваллиларига республика бўйича нақд пул шаклида моддий кўмак бериш ишлари бошланди.

Моддий кўмак имом-хатибларга 3 000 000 сўмдан, ноиб-имомларга 2 500 000 сўм ва масжид мутаваллиларига 2 000 000 сўмдан берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президентнинг мазкур фармони билан, 400 минг муҳтож оилаларнинг ҳар бир аъзосига бир марталик пул тўловлари берилиши ҳақида маълум қилган эдик.

1325
0