• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 июля 2020

ОТМнинг юқори курс талабалари янги ўқув йилини онлайн бошлаши кутилмоқда

Эпидемиологик вазият туфайли ОТМнинг юқори курс ва академик лицейларнинг 2 курс ўқувчилари ўқишни масофавий шаклда бошлашлари мумкин.

1402
0
Скриншот

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Фарҳод Бабашев фуқаролардан келган бир қатор саволларга жавоб берди.

Олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили қандай  бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими? 

“Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2 курс ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда”, деди Фарҳод Бабашев.

1402
0