• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
19 июля 2020

Бир кечада Ўзбекистонда 250га яқин янги ҳолатлар қайд этилди

Коронавирус инфекциясини юқтирганлар республиканинг нақ 9та ҳудудида аниқланган.

1606
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 19 июль соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16429 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 77 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 36 нафари Андижон вилоятида, 22 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 1 нафари Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9127 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 7218 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 72 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

1606
0