• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 17 июля 2020

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам иссиқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзгидромет ўзбекистонликларни яқин кунларда қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.

1186
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жума куни Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистондан булутли ҳаво оқимлари кирди.

Марказий, жанубий ва шарқий туманларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.

Мамлакат шимоли ва чўл зонасида ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат +37...+40 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари бутун республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади.

Кундузги ҳарорат +39...+42 даражагача кўтарилади, бу ёз авжи учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.

1186
0