• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 16 июля 2020

Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

А. Хаджибаев мазкур лавозимга учинчи бор тайинланди.

1371
0
Халқ сўзи Online

Президент қарори билан Абдуҳаким Мўминович Хаджибаев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда шу йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам маълум қилинган. 

А. Хаджибаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. А. Хаджибаев шу тариқа мазкур лавозимга учинчи бор тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 3 июлдаги қарори билан 2 нафар Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари лавозимидан озод қилинганди. https://uznews.uz/uz/article/22152

1371
0