• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
13 июля 2020

ССВ кун давомидаги иккинчи ўлимни тасдиқлади

Учтепалик 65 ёшли фуқарода касаллик нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

1282
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Учтепа туманида яшовчи 65 ёшли С.Қ.да жорий йил 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўткир нафас етишмовчилиги билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.  

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган. 

У, шунингдек, қандли диабет, гипертония ва жигар циррози касалликлари билан ҳам оғриб келган. Шифохонада беморнинг даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Бугун, Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли бемор ҳам ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани хабар берилганди.

1282
0