• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
10 июля 2020

Бектемирлик бемор миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги сабаб вафот этди

ССВ навбатдаги беморнинг коронавирусдан ўлганини тасдиқлади.

1577
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  коронавирусдан вафот этган навбатдаги беморни маълум қилди. Тошкент шаҳри Бектемир туманида яшовчи 69 ёшли В.М. жорий йил 8 июль куни Тошкент вилояти шифохонасидан ўта оғир аҳволда Зангиота туманидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.

Унга “COVID-19” оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, миокард инфаркти асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Бугун, 10 июль куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли эркак ва Термиз шаҳрида яшаган 67 ёшли Р.А. ҳам коронавирусдан вафот этгани хабар қилинган эди.

1577
0