• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
8 июля 2020

Барча бозорлар ва умумий овқатланиш объектлари фаолияти тўхтатилади

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 10 июлдан 1 августга қадар барча буюм бозорлари ва умумий овқатланиш объектлари фаолияти тўхтатилади.

1857
0
UzNews.uz

Республика махсус комиссиясининг қарори билан қуйидаги объектлар фаолияти 10 июлдан бошлаб тўхтатилади:

-  парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

-  буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар; 

-  спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар; 

-  ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

-  умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

-  санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари.

1857
0