• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
7 июля 2020

Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди

Ходимда COVID-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» Жиззах шаҳар бўлими ва шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди

2380
0
LiveJournal

«Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ходимида COVID-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» Жиззах шаҳар бўлими ва шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди.

Аввалроқ, Жиззах вилоятида сўнгги кунларда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони ортиб бораётганлиги туфайли айрим туманлар «қизил» тоифали ҳудудлар таркибига киритилганди. Шу муносабат билан вилоят ҳокими Э.Солиев Жиззах шаҳрида карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Қарорга кўра, Жиззах шаҳридаги «Ёшлар шаҳарчаси», «Истиқлол» ва «Ўрда» экологик истироҳат боғлари фаолияти тўхтатилсин ва фуқароларнинг боғ ҳудудига кириши таъқиқланди. Шаҳарда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз куннинг муайян вақтида 07.00 дан - 10.00 гача ва 17.00 дан - 20.00 гача ҳаракатланишига рухсат этилди.

Энди давлат идоралари ва ташкилотларида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакилларини қабул қилиш, уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкон қадар «онлайн» режимга ўтказилади.

Жиззах шаҳридаги барча савдо шохобчалари, чойхона, ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш жойлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда ўқув курслари фаолияти карантин тадбирлари тугагунга қадар тўхтатилади.

2380
0