• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
3 июля 2020

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 28тага етди

Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли бемор тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

1640
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. жорий йил 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган. 

Унга “Юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак  етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония” ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда шу куни коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Бемор (эркак киши) охирги 7 йил давомида юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Доимий гемодиализ муолажасини олиб турган. 

Жорий йил 2 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

1640
0