• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
29 июня 2020

Бухорода COVID-19 билан касалланган фуқаро вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган навбатдаги бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

1532
0
UzNews.uz

Бухоро вилоятида жорий йилнинг 21 июнь куни 58 ёшли М.С. коронавирус инфекциясида гумонланиб, туман тиббиёт бирлашмасидан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.

Фуқаро «юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, семизликнинг 3-даражаси, ўпка артерияси тромбоэмболияси. Нафас етишмовчилиги 3-даража» ташхиси билан реанимация бўлимига ётқизилган.

Қайд этилишича, бемор сўнгги 8 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган.

Бемор шу кунгача шифокорлар назоратида бўлган. Лекин, стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларига қарамасдан, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

1532
0