• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 3 июня 2020

Тошкентда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғинда 30 дан ортиқ фуқаро эвакуация қилинди

Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли уйларда келиб чиққан ёнғин оқибатида фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиндилар.

1762
0
Тошкент шаҳар ФВБ

3 июнь куни соат 01:08да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига Яшнобод тумани “Тонг” маҳалласи, Тузел 2-даҳасида жойлашган 12 қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 01:15 атрофида етиб бориб, соат 01:43 да ёнғин ўчирилган. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқа.

Ёнғин-қутқарувчилар томонидан 12 қаватли уйнинг 8-қаватида ёнаётган хонадондан икки нафар,  қўшни хонадондан бир нафар фуқаро қутқарилган, шунингдек, ёнғиннинг бинодаги бошқа хонадонларга ўтиб кетиши ҳамда ундан ажралиб чиқаётган заҳарли тутундан юқори қаватларда яшовчи аҳоли заҳарланишининг олдини олиш мақсадида, уйдан 30 дан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

"Ҳурматли фуқаролар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қолади", - дейилади ФВВ хабарида.

1762
0